АҚШ президенти Жо Байденнинг маъмурияти исломофобияга қарши кураш бўйича мамлакат тарихидаги биринчи миллий стратегияни ишлаб чиқади. Бу ҳақда Оқ уй матбуот котиби Карин Жан-Пьер маълум қилди.
“Биз жамият етакчилари, адвокатлар, Конгресс аъзолари ва бошқалар билан исломофобия ва унинг барча кўринишларидаги нафратга қарши стратегия ишлаб чиқиш бўйича ишимизни давом эттиришни интиқлик билан кутяпмиз”, — деди Жан-Пьер.
Оқ уй матбуот котибининг қўшимча қилишича, Байден маъмурияти олти ёшли фаластинлик боланинг ўлдирилганидан қайғурмоқда.
Иллинойс штатида 71 ёшли эркак мусулмонларга нисбатан нафрати туфайли болани пичоқлаб, муслима аёлга ҳам бир неча марта пичоқ урган. Эркакка нафрат жиноятини содир этиш айби қўйилди.
Шу муносабат билан Байден Қўшма Штатларда исломофобия ва мутаассибликнинг ҳар қандай кўриниши қабул қилиниши мумкин эмаслигини таъкидлади. У ўлдирилган бола АҚШга бошпана сўраб келган оиланинг фарзанди эканини маълум қилди.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб борингCtrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Адвокат: Жанубий Корея президенти ўз хавфсизлиги учун хавотирда
Трампнинг маслаҳатчиси Путин билан учрашувга тайёргарлик бошланганини айтди
Эрон янги камикадзе-дрон яратди
Ҳабиб Нурмагомедов АҚШда стюардесса билан тортишгани учун самолётдан тушириб юборилди
Ўзбекистон делегацияси Ҳаж ва умра вазирлиги вакиллари билан учрашди
Асирликдаги КХДР ҳарбийлари катта йўқотишга учрашганини айтишди
Ғарбда Россия бўйича НАТОга шошилинч мурожаат қилишди
Дубайда эстониялик дорбоз икки осмонўпар бино орасидан ўтди