date
views 149

30 ноябргача «Кексалар учун туризм ойлиги» ўтказилади

30 ноябргача «Кексалар учун туризм ойлиги» ўтказилади

Қонунчиликка кўра, мамлакат бўйлаб кексаларнинг саёҳат қилишини рағбатлантириш мақсадида ҳар йили 1 ноябрдан 30 ноябргача “Кексалар учун туризм ойлиги” ўтказилиши белгиланган.

Туризм ойлиги доирасида қуйидагилар амалга оширилади:

  • ҳудудлардаги инфратузилма объектлари томонидан ихтиёрий тақдим қилинадиган чегирмалар ва акциялар тўғрисида ўз расмий веб-саҳифасида эълон қилиб борилиши;
  • саёҳат қилувчилар учун вилоятлараро қатновчи автобус, авиа ва темирйўл чипталарига ихтиёрий чегирмаларни эълон қилиш ҳамда лицензияси бор тадбиркорлик субъектларининг ташиш хизматларига ихтиёрий чегирмалар тўғрисидаги маълумотларни йиғиш ва эълон қилиш;
  • чегирмалар ва акциялар тўғрисида ўз расмий веб-саҳифасида эълон қилиб бориш;
  • республикадаги маданий мерос объектларига кириш чипталарига чегирмалар эълон қилиш.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » 30 ноябргача «Кексалар учун туризм ойлиги» ўтказилади