21:31 / 03.11.2023
930

Путин Россиядаги ўткир муаммога тўхталди

Путин Россиядаги ўткир муаммога тўхталди

Фото: Кремл матбуот хизмати.

Россия президенти Владимир Путин Россия жамоат палатаси аъзолари билан учрашувда аборт мавзусига тўхталди. У Россияда аборт муаммоси кескинлашганини айтиб ва бу борада нима қилиш кераклигини бўйича гапирган.

Маълумки, Россия аҳолиси қисқариб бораётган давлат саналади, собиқ Иттифоқ охиридаёқ мамлакатда йилига қарийб 5 миллионгача аборт амалга оширилган. Сўнгги йилларда бу кўрсаткич қисқариб, 2020 йилда 400 мингдан ошиқни ташкил этди. Лекин шунга қарамасдан Россия аҳолиси сони ўсиши кузатилмаяпти.

«Албатта, аборт муаммоси жуда кескин. Бу ҳақда нима қилиш кераклиги ҳақида савол кўндаланг турибди. Ҳомиладорликни тўхтатувчи дориларни тақиқлаш ёки мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий аҳволини яхшилаш, турмуш фаровонлиги, ижтимоий хизматлар, реал иш ҳақи даражасини ошириш, ёш оилаларга уй-жой сотиб олишда кўмаклашиш, бошқа соҳаларда, ёшларга моддий ёрдам кўрсатишни кучайтириш», — деган Путин.

Президент оналик ва болаликни қўллаб-қувватлаш бўйича кўплаб соҳалар мавжудлигини, Россия ҳукумати ижтимоий соҳага масъул эканини таъкидлади. Путиннинг сўзларига кўра, сўнгги йилларда давлат бундай оилаларни қўллаб-қувватлаш бўйича «катта ишларни амалга оширди».

Сўнгги пайтларда Россия жамиятида, хусусан сиёсий доираларда абортни чеклаш бўйича таклифлар янграмоқда.

Аввалроқ, Росстат РФ аҳолиси 2050 йилгача қисқаришини прогноз қилганди.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё