date
views 170

АҚШ давлат котиби ёрдамчиси Дональд Лу Ўзбекистонга келади

АҚШ давлат котиби ёрдамчиси Дональд Лу Ўзбекистонга келади

АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё ишлари бўйича ёрдамчиси Дональд Лу бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга келади.

АҚШ Давлат департаменти ахборотига кўра, Дональд Лу бошчилигидаги делегация 4–11 ноябрь кунлари Қозоғистон, Ўзбекистон ва Ҳиндистонда бўлади. У сентябрда БМТ Бош ассамблеяси доирасида бўлиб ўтган C5+1 президентлик саммити ва октябрда бўлиб ўтган минтақавий алоқалар бўйича C5+1 вазирлар йиғилишида эришилган келишувларни мустаҳкамлаш мақсадида боради. Ҳиндистонга эса АҚШ—Ҳиндистон 2+2 вазирлар мулоқотини тайёрлаш ва қўллаб-қувватлаш учун ташриф буюради.

Тошкентга ташрифи давомида АҚШ ва Ўзбекистон ўртасида стратегик ҳамкорлик бўйича мулоқот бўлиб ўтади. Дональд Лу Ўзбекистон ҳукумати раҳбарлари билан учрашиб, АҚШ ва Ўзбекистон ўртасидаги алоқаларни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШ давлат котиби ёрдамчиси Дональд Лу Ўзбекистонга келади