14:51 / 08.11.2023
130

Трампнинг бойлиги у президентлик лавозимидан кетгач, 500 млн долларга ошди

Фото: Reuters

АҚШ собиқ президенти Дональд Трампнинг бойлиги давлат раҳбарлигидан кетгач, 500 миллион долларга ошди. Бу ҳақда Bloomberg ўз ҳисоб-китобларига таяниб хабар берди.

Агентликнинг маълумотларига кўра, 2021 йилда Трампнинг бойлиги 2,6 миллиард долларга баҳоланган, ҳозирда эса 3,1 миллиард долларни ташкил этмоқда.

Bloomberg Дональд Трамп капиталининг ошишини бизнеси АҚШ кўчмас мулк бозоридаги инқироз вақтида самара бергани билан боғламоқда. Хусусан, Трампга тегишли иккита кўчмас мулк объекти қимматлашган — Мар-а-Ларгода қўрғони ва Майамидаги Дорал курорти.

“Компаниямиз ҳеч қачон ҳозиргидек кучли ва яхши бўлмаган. Бизнинг пулларимиз кўп, қарзимиз эса жуда кам. Фантастик вазиятни бошдан кечирмоқдамиз”, — деган Трамнинг ўғли Эрик.

Ҳозирда Дональд Трамп Нью-Йоркда фуқаролик фирибгарлиги бўйича суд мажлисларида қатнашмоқда. Трамп сўнгги 100 йилдан ортиқ вақт давомида судда айбланувчи сифатида гувоҳлик берган биринчи АҚШ собиқ президенти бўлди. У бу жараёнда икки марта ёпиқ эшиклар ортида кўрсатма берган, бироқ бу суд эшитувлари бошланишидан олдин бўлган.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё