
Бразилияда босқинчилар “Ал-Ҳилол” ҳужумчиси Неймарнинг севгилиси Бруна Бьянкарди ва уларнинг чақалоғини ўғирлашга уринди. Бу ҳақда O Globo нашри хабар тарқатди.
Манбага кўра, босқинчилар тунги соат учларда Котия шаҳрида Бьянкардининг онаси яшайдиган хонадонга бостириб кирган. Улар умумий суммаси 120 минг доллар бўлган нарсаларни олиб кетган.
Бундан ташқари, босқинчилар уй бекасидан қизи Бруна Бьянкарди ва унинг чақалоғи қаерда яшашини аниқлашга уринган.
Полиция вакиллари босқинчилардан бирини ушлади. У 19 ёшли маҳаллий йигит бўлиб чиқди.
Кейинроқ Неймар севгилиси Бьянкарди ва қизи соғ-саломат эканлиги ҳақида пост қўйди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар