Россия президенти Владимир Путин ҳозирда камида учта қиёфадошга эга. Бу ҳақда Украина Бош разведка бошқармаси вакили Андрей Юсов маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, Путиннинг қиёфадошлари мавжудлиги “эҳтимол эмас, балки ҳақиқат”дир. Юсов Кремль улардан турли мақсадларда фаол фойдаланаётганини айтди.
“Қанча қиёфадош? Вариантлар бўлишини тушунамиз, лекин учтаси ҳақида гапириш мумкин. Бу нафақат Украина учун, балки бутун дунёда бу режим барқарор эмас, деган тушунчани англатади. Гап қандайдир кучли, нуфузли, ўзига ишонган сиёсатчи ҳақида эмас, балки технология — сизни кузатаётган ‘Катта оға’нинг маълум бир қиёфаси ҳақида кетмоқда”, — деди Украина разведкаси расмийси.
У қиёфадошларнинг мавжудлиги Россия режимининг “қўрқуви ва заифлигидан далолат беришини” таъкидлади.
“Унинг вафот этгани ҳақидаги аноним Telegram каналлари маълумотларига келсак, афсуски, бу хабар тасдиқланмади. Аммо қиёфадошларга келсак, ҳа, бундай технология Кремлда қўлланади”, — дея таъкидлади Юсов.“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Лос-Анжелесда кварталлар, машҳурлар ва миллионерларнинг уйлари ёниб кетди (фото)
Панама президенти Трамп устидан БМТга арз қилишини айтди
Германияда захирадаги ҳарбийлардан иборат махсус бўлинма ташкил этилади
Toyota компанияси Фужи тоғи этакларида «ақлли шаҳар» қурилишини якунлади
Трамп Гренландиядан Россияга қарши қандай фойдаланмоқчи экани маълум бўлди
Курскда икки нафар шимолий кореялик ҳарбий асирга олинди (фото)
Лос-Анжелесдаги ёнғинларнинг эҳтимолий сабабчиси қўлга олинди
Қозоғистон Марказий Осиё давлатлари орасида ҳарбий қудрат бўйича етакчига айланди