21:50 / 10.11.2023
440

Россияда граната кўтарган эркак намозхонага бостириб кирди

Фото: Telegram

Россиянинг Дзержинский шаҳрида номаълум шахс намозхонага гранатага ўхшаш нарса билан келиб, уни фаоллаштиришини айтди. Бу ҳақда “Газета.ру” хабар берди.

Маълум қилинишича, 45 ёшли эркак Дмитрий Донской майдонидаги намозхонага кирган. У қўлида портлатмоқчи бўлган граната борлигини айтган. Ибодатхонадагилар дарҳол полицияга мурожаат қилган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари гранатани олиб, эркакни қўлга олган.

Ҳодиса жойига зудлик билан етиб келган милиция ходимлари ҳуқуқбузарни ҳудудий ИИБга олиб кетди. У спиртли ичимлик таъсиридаги 1978 йилда туғилган маҳаллий фуқаро экани маълум бўлди. Ҳодиса давомида ҳеч ким жабрланмади”, — дейилади хабарда.

Кейинчалик граната муляж экани маълум бўлган, эркак уни яқин атрофдаги сартарошхонадан ўғирлаганини айтган.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё