08:49 / 12.11.2023
243

Эрон президенти Исроил ва АҚШни суд қилишга чақирди

Фото: РБК

Эрон президенти Иброҳим Раисий халқаро судни Ғазо секторини ўққа тутган Исроил ва Америка етакчиларини жазолашга чақирди. Бу ҳақда у Араб Лигасининг Ар-Риёддаги саммитида айтиб ўтди.

Сионист ва америкалик жиноятчи етакчиларни таъқиб қилиш ва жазолаш учун халқаро суд ташкил этиш зарур”, — деди у.

Эроннинг Tasnim агентлиги хабар беришича, Раисий Ғазони қўллаб-қувватловчи ўнта таклиф билан чиққан. Халқаро суддан ташқари, у Ғазо секторини реконструкция қилиш учун махсус жамғарма ташкил этиш зарурлигини маълум қилди. Унинг қўшимча қилишича, анклавда маҳаллий аҳолини ўлдиришни бас қилиш, Исроил армиясини у ердан зудлик билан олиб чиқиб кетиш ва барча сиёсий ҳамда иқтисодий чекловларни тўхтатиш зарур.

6 ноябрь куни Эрон Ташқи ишлар вазирлиги БМТ ва МАГATЭни Исроилни ядросизлантириш чораларини кўришга чақирганди. Бу баёнот Исроилнинг Қуддус ишлари бўйича вазири Амихай Элияхунинг Ғазо секторида ядро қуролидан фойдаланиш эҳтимоли ҳақидаги сўзларига муносабат бўлди. Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху вазирнинг бу сўзларини ҳақиқатдан йироқ деб атади.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё