
Қуролли дрон АҚШ ва халқаро кучлар жойлашган Ироқдаги ал-Ҳарир авиабазасига зарба берди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар қилди. Қайд этилишича, базанинг инфратузилмасига жидиий зарар етказилган.
Аввалроқ Пентагон матбуот котиби ўринбосари Сабрина Сингх 17-октябрдан 7 ноябргача АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий кучларига 40 марта ҳужум қилинганини маълум қилганди. 22 та ҳужум Ироқда, 18 таси эса Сурияда содир этилган.
Пентагон раҳбари Ллойд Остин АҚШнинг Яқин Шарқдаги базаларига қилинган ҳужумлар учун жавоб зарбаси берилишини маълум қилганди.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар