17:53 / 12.11.2023
289

Нетаняху Ғазо сектори устидан назоратни Фаластин маъмуриятига топширишдан бош тортди

Фото: Архив / Al Jazeera 

Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху Ғазо сектори устидан назоратни Маҳмуд Аббос бошчилигидаги Фаластин маъмуриятига беришдан бош тортди. Бу ҳақда The Jerusalem Post хабар берди.

Нетаняхунинг сўзларига кўра, Исроил қўшинлари Ғазони қуршаб олишни якунлаган. ҲАМАС гуруҳи эса Ғазо шимолидаги назоратни йўқотган.

ҲАМАС Ғазо сектори шимолидаги назоратни йўқотди. Террорчиларда яширинадиган хавфсиз жой қолмади... Биз ҲАМАСни йўқ қиламиз ва гаровга олинганларни қутқарамиз”, — деди Исроил бош вазири.

У Исроилга қарши “терактлар” уюштиришда фойдаланилишининг олдини олиш учун зарур бўлган вақтгача Исроил армияси Ғазо секторида қолишини таъкидлади.

ҲАМАС демилитаризация қилинади. Ғазо секторидан Исроилга бошқа таҳдидлар бўлмайди. Буни таъминлаш учун Исроил Ғазонинг хавфсизлигини, у ердан келувчи террорнинг олдини олиш учун зарур бўлган вақтгача секторни назорат қилади”, — деди у.

Бош вазир, шунингдек, Ғазо сектори устидан назорат Маҳмуд Аббос бошчилигидаги Ғарбий Соҳилдаги Фаластин миллий маъмуриятига ўтказилишига қарши чиқди. Исроил ҳукумати раҳбарининг қайд этишича, Фаластин раҳбари ҲАМАСнинг Исроилга ҳужумини қораламаган.

У ерда фарзандларини Исроилдан нафратланишга, исроилликларни ўлдиришга ёки Исроилни йўқ қилишга ўргатадиган фуқаролик ҳокимияти бўлмайди. У ерда қотилларнинг оилаларига пул тўлайдиган, ҲАМАС қирғинини қораламаган ҳукумат бўлмайди. Бошқа нарса бўлиши мумкин, лекин ҳар қандай ҳолатда ҳам бизнинг хавфсизлик назоратимиз остида бўлади. Мен бунинг ортида турибман ва таслим бўлмайман”, — деб таъкидлади Нетаняху.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё