Украина президенти офиси раҳбари маслаҳатчиси Михаил Подоляк Россияга ён босиш таклифига жавоб қайтарди. Бу ҳақда у Telegram каналида маълум қилди.
Подолякнинг таъкидлашича, Россия музокаралар ўтказишни таклиф қилар экан, нафақат ҳарбий мағлубиятга учрамаслик ва содир этилган жиноятлар учун жазоланмаслик, балки “ўлдириш, зўрлаш, босиб олиш”ни давом эттиришга рухсат беришни ҳам талаб қилмоқда.
Сиёсатчи “урушдан минглаб километр узоқликда қулай тарзда ўтирганлар” Украинани музокараларга рози бўлишга чақираётганини айтди. Подоляк бу орқали Россия “дунё ниҳоят демократик қонга бўғилгунча ва золимларни глобал раҳбарлар сифатида тан олмагунча” жиноятларини давом эттиришини билдирди.
“Агар русларнинг қонхўрлиги билан ҳамма нарса аниқ бўлса, унда бу урушнинг моҳиятини, унинг табиатини ва Россиянинг асл мақсадини тушунмаган демократик мамлакатларнинг алоҳида фуқароларини нима ундади? Улар яқинларини йўқотиб, ўз ҳаёти ва эркинлиги ҳуқуқини ҳимоя қилаётганларнинг ниятларини тушунишни ҳам хоҳламайди”, — деди Зеленский офиси раҳбари маслаҳатчиси.“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Toyota компанияси Фужи тоғи этакларида «ақлли шаҳар» қурилишини якунлади
Трамп Гренландиядан Россияга қарши қандай фойдаланмоқчи экани маълум бўлди
Курскда икки нафар шимолий кореялик ҳарбий асирга олинди (фото)
Лос-Анжелесдаги ёнғинларнинг эҳтимолий сабабчиси қўлга олинди
Қозоғистон Марказий Осиё давлатлари орасида ҳарбий қудрат бўйича етакчига айланди
Мўғулистонда ҳукуматга қарши норозилик намойишлари бошланди
Зеленский шимолий кореялик жангчилар асирга олинганини маълум қилди
Jeju Air самолётининг қора қутилари 4 дақиқа олдин ёзиб олишни тўхтатган экан