11:23 / 13.11.2023
1 040

Актриса Деми Мур собиқ эри Брюс Уиллисни кўргани келиб, кўзида ёш билан кетди

Актриса Деми Мур собиқ эри Брюс Уиллисни кўргани келиб, кўзида ёш билан кетди

Ўтган йили Брюс Уиллис оиласи актёрга афазия ташхиси қўйилганини эълон қилди. Ва шу йилнинг февраль ойида шифокорлар унга якуний ташхис қўйишди: фронтотемпорал деменция. Маълум бўлишича, бу касаллик жуда тез ривожланади.

Бир неча кун олдин таниқли актриса Деми Мур юракни эзувчи лаҳзани бошидан кечирганини айтди: Италиядаги таътилдан сўнг у собиқ эри, 68 ёшли Брюс Уиллисни кўргани келган, бироқ актёр уни танимаган.

Фото: Getty Images

60 ёшли актрисанинг айтишича, бу ҳолат шунчаки даҳшатли бўлган. Ахир, улар 13 йил бирга яшаган, шу вақт ичида учта қизининг отаси бўлган эркак уни танимаслигини тушуниш қийин.

Фото: Getty Images

Хабарларга кўра, Деми ёзни Италияда ўтказар экан, болалари ва Брюснинг рафиқаси Эмма Хеминг билан алоқада бўлган. Аммо у касаллик бу қадар ривожланганини билмас эди. Маълум бўлишича, актриса Италияда бўлганида, Брюснинг хотираси “ўчган”.

Фото: Getty Images
Фото: Getty Images

Деменция даҳшатли нейродегенератив касаллик бўлиб, ҳеч кимни аямайди. Ҳозирда Брюс собиқ хотинини танимаса ҳам, хайриятки, ҳали ҳам хотини Эмма ва унинг болаларини танийди.

Масалан, тўнғич қизи Румер янги туғилган чақалоғи билан хонага кирганда, актёр чинакамига қувонган.

Фото: Getty Images

2023 йил сентябрь ойининг охирида Эмма теледастурлардан бирида актёр билан содир бўлган бу фожиа бутун оила учун ҳам қайғули эканлигини айтади. “Бундай ҳолат ташхис қўйилган одам учун ҳам, оила учун ҳам бирдек оғир. Буни оилавий касаллик деса тўғрироқ бўлади”, — дейди Эмма. Бошловчининг актёр ўзи қандай аҳволда эканини биладими, деган саволига Эмма: “Буни айтиш қийин”, деб жавоб беради.

Фото: Getty Images

Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, кекса одамларда ёлғизлик деменция хавфини янада оширади. Шунинг учун, ота-онангиз ва бобо-бувиларингизнинг ҳолидан хабар олинг, улар билан мулоқот қилишни унутманг.

Умид қиламизки, актёрнинг аҳволи бунчалик тез ёмонлашмайди, чунки унинг атрофида уни чин дилдан севадиган жуда кўп яқин одамлар бор.

Фото: Getty Images
Фото: Getty Images
Фото: Getty Images
Фото: Getty Images

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё