23:45 / 13.11.2023
721

Фронтдаги вазият боши берк кўчага кирди, Украина армиясининг қарши ҳужуми фойдасиз

Фото: WSJ

Украина қуролли кучлари томонидан қарши ҳужум олиб бориш Украина учун фойдали эмас. Бунинг ўрнига стратегик ҳимояга ўтиш керак. Бу ҳақда The Wall Street Journal хабар берди.

Хабарга кўра, фронтдаги ҳозирги вазият боши берк кўчага кириб қолган, бу эса ҳеч бир томоннинг олдинга силжишига имкон бермайди. Украинанинг асосий ресурслари Россияникидан камлиги, шу сабабли Ғарб қарши ҳужумдан кўра мудофаа фойдалироқ деган хулосага келгани айтилмоқда.

Стратегик мудофаага ўтиш Украинага “Россия ҳужумларини қайтариш ва унга кўпроқ зарар етказиш” имконини беради. WSJ қурол-яроғ етказиб беришнинг кечикиши Украина қарши ҳужумининг муваффақиятсизлиги сабабларидан бири бўлиши мумкинлигини таъкидлайди. Ҳозир Украина фронтдаги вазиятни тубдан ўзгартира оладиган қуролга эга эмаслиги маълум қилинди.

Украинанинг Россия кучларига қарши жанг майдонида ташаббусни қўлга олиш имконияти чекланганини ҳисобга олиб, баъзи ташқи кузатувчилар Киевнинг энг хавфсиз йўналиши мудофаага ўтиш ва Россияни ўз қўшинлари ва техникасини ютуқларга эришиш учун сарфлашга мажбурлаш эканини таъкидламоқда. Украина Авдеевкада маълум даражада шундай ёндашувни қўллади”, — дейилади хабарда.

Нафақат Украина, балки Россия армияси ҳам ҳужумда муаммоларга дуч келаётгани айтилмоқда. Буни Авдеевкадаги вазиятда кўриш мумкин, у ерга Россия жуда кўп қўшинларни ҳужумга юборган, аммо ҳеч қачон “муваффақиятга” эришмаган.

Америка денгиз тадқиқотлари маркази эксперти Дмитрий Горенбургнинг таъкидлашича, мудофаага ўтиш стратегияси Украинага хавфсизроқ мавқе, ўз кучлари ва захираларини тиклаш имкониятини беради.

Украинани ҳимоя қилиш оптикаси идеал бўлмаслиги мумкин, аммо узоқ урушда ҳарбий стратегия сифатида русларни ўз ресурсларини сарфлашга, ўзлариникини эса тиклашга ва кейинроқ ҳужумга қайтишга мажбурлаш мантиқий бўлиши мумкин”, — деди Горенбург.
Россия ва Украина уруши

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Фронтдаги вазият боши берк кўчага кирди, Украина армиясининг қарши ҳужуми фойдасиз