АҚШ ёпиқ эшиклар ортидан Исроил раҳбариятини Ғазо секторидаги операцияни тезлаштиришга чақирмоқда, чунки унинг кечикиши Жо Байденнинг президентлик сайловлари олдидаги позициясига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Бу ҳақда Россия ташқи разведка хизматига таяниб, “РИА Новости” хабар берди.
Разведка маълумотларига кўра, Америка маъмурияти ўн минг фаластинлик ҳалок бўлишидан хавотирда экан, гуманитар пауза ва артиллериядан нишонга олиш ҳудудларини чеклашга чақирмоқда.
“Аммо ҳақиқат шундаки, америкаликлар ёпиқ эшиклар ортида Исроил раҳбарияти билан мутлақо бошқача суҳбатлар ўтказмоқда. Операцияни чўзиб юбормаслик учун исроилликларни операцияни тезлаштиришга ундашмоқда, чунки бу Жо Байденнинг сайлов олди позициясига салбий таъсир қилади”, — дейилади Россия разведкаси ҳисоботида.
Шунингдек, разведка ҲАМАСнинг йўқ қилиниши кўп сонли тинч аҳоли қурбонларига олиб келиши мумкинлиги, аммо АҚШ буни мақбул деб ҳисоблаши, чунки асосий вазифа ҳарбий амалиётларни имкон қадар тезроқ якунлаш эканини таъкидлади.
“Ўзининг иккиюзламачи позициясини илгари суриш учун Байден жамоаси Англия ва Германия раҳбарларидан ёрдам олди. Улар биргаликдаги саъй-ҳаракатлар билан Ғазода ўт очишни тўхтатишни назарда тутувчи ташаббусларга тўсқинлик қилмоқчи”, — дея таъкидлади Россия ташқи разведка хизмати.“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Панама президенти Трамп устидан БМТга арз қилишини айтди
Германияда захирадаги ҳарбийлардан иборат махсус бўлинма ташкил этилади
Toyota компанияси Фужи тоғи этакларида «ақлли шаҳар» қурилишини якунлади
Трамп Гренландиядан Россияга қарши қандай фойдаланмоқчи экани маълум бўлди
Курскда икки нафар шимолий кореялик ҳарбий асирга олинди (фото)
Лос-Анжелесдаги ёнғинларнинг эҳтимолий сабабчиси қўлга олинди
Қозоғистон Марказий Осиё давлатлари орасида ҳарбий қудрат бўйича етакчига айланди
Мўғулистонда ҳукуматга қарши норозилик намойишлари бошланди