date
views 153

Бугун Си Цзинпин ва Байден учрашуви бўлиб ўтади

Бугун Си Цзинпин ва Байден учрашуви бўлиб ўтади

Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзинпин Осиё-Тинч океани иқтисодий ҳамкорлиги (APEC) саммитида ва саммит доирасида бўлиб ўтадиган АҚШ президенти Жо Байден билан музокараларда иштирок этиш учун Сан-Францискога етиб борди.

APEC 1989 йилда ташкил этилган минтақавий иқтисодий форум бўлиб, Осиё-Тинч океани минтақасидаги мамлакатларнинг ўзаро алоқаларини кучайтиришни назарда тутади.

Эслатиб ўтамиз, бир муддат аввал АҚШ президентининг Миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчи Жейк Салливан Си Цзинпиннинг ташрифидан кутилаётган айрим масалаларга тўхталган эди.

Унга кўра, Жо Байденнинг ХХР раиси Си Цзинпин билан учрашуви аниқ натижаларга олиб келиши кутиляпти. Шунингдек, АҚШ маъмурияти Сан-Францискодаги APEC саммити доирасидаги учрашувни икки томонлама муносабатлар асосларини ривожлантириш имконияти сифатида баҳолайди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Бугун Си Цзинпин ва Байден учрашуви бўлиб ўтади