Россия ИИВ ноқонуний мигрантларга айрим хизмат кўрсатишни тақиқлашни назарда тутувчи қонун лойиҳасини ишлаб чиқди. Бу ҳақда Россия ИИВ миграция масалалари бўйича бош бошқармаси бошлиғи Валентина Казакова маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, ҳужжат яқин орада кўриб чиқилиши учун Россия Давлат думасига киритилади.
“Қонун лойиҳаси ноқонуний мигрантларга банк ҳисоб-рақамини очиш, яъни пул ўтказиш йўли ёпилади, транспорт воситасини рўйхатдан ўтказиш, никоҳ ва бирор бир мулкни рўйхатдан ўтказиш каби хизматларни кўрсатишни тақиқлашни назарда тутади”, - деди Казакова.
Казакова бундай чоралар ноқонуний мигрантларни аниқлаш ва уларни Россиядан чиқариб юборишга кўмаклашишини қайд этди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россияда хорижликлар “Госуслуги” орқали миграция рўйхатидан ўтишлари мумкин бўлгани хабар қилинган эди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Toyota компанияси Фужи тоғи этакларида «ақлли шаҳар» қурилишини якунлади
Трамп Гренландиядан Россияга қарши қандай фойдаланмоқчи экани маълум бўлди
Курскда икки нафар шимолий кореялик ҳарбий асирга олинди (фото)
Лос-Анжелесдаги ёнғинларнинг эҳтимолий сабабчиси қўлга олинди
Қозоғистон Марказий Осиё давлатлари орасида ҳарбий қудрат бўйича етакчига айланди
Мўғулистонда ҳукуматга қарши норозилик намойишлари бошланди
Зеленский шимолий кореялик жангчилар асирга олинганини маълум қилди
Jeju Air самолётининг қора қутилари 4 дақиқа олдин ёзиб олишни тўхтатган экан