19:23 / 15.11.2023
359

Россиялик амалдор Ўзбекистонда мигрантлар даромадига рус тилидаги мактаблар қуришга чақирди

Фото: Россия Давлат думаси матбуот хизмати

Россия Давлат думаси вице-спикери Пётр Толстой Ўзбекистонда мигрантлар даромадига рус тилидаги мактабларни қуришга чақирди. Бу ҳақда  “РИА Новости” хабар берди.

Толстойнинг сўзларига кўра, Россия муҳожирларга нисбатан пассив ҳолатда қолмаслиги учун рус тили собиқ иттифоқ республикаларининг барча ҳудудларида миллатлараро мулоқот тилига айланиши керак.

Рус тили барча собиқ иттифоқ республикалари ҳудудида миллатлараро мулоқот тили бўлиши керак. Афсуски, бугунги кунда Россия муҳожирларга нисбатан пассив позицияда”, — деди Толстой.

У собиқ СССР республикалари мамлакатларида рус мактаблари тизимини ривожлантириш ҳам муҳимлиги, чунки бугунги кунда рус тили миллатлараро мулоқот тили сифатида фақат Беларусь, Қозоғистон ва Қирғизистонда қўлланилишини айтди.

Аммо Арманистон, Ўзбекистон, Тожикистон ва бошқа давлатларда эса йўқ. У ерда рус тилидаги мактабларни қуриш, 90 йилларда 'ўлдирилган' совет интеграция тизимини ривожлантиришда бизнинг ҳисобимиздан эмас, юқоридаги давлатлар ҳисобидан мустақил равишда, уларнинг фуқаролари Россияда ишлаш вақтида ўз ватанларига юборадиган даромадлар ҳисобига амалга оширишни таклиф қиламан”, — дея хулоса қилди парламент аъзоси.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё