21:00 / 15.11.2023
695

“Толибон” Қўштепа каналини ҳимоя қилиш учун махсус бўлим тузди

 
Фото: Sputnik Afg‘oniston 

“Толибон” ҳаракати Қўштепа канали хавфсизлигини таъминлаш учун махсус бўлим ташкил этилганини эълон қилди. Бу ҳақда Sputnik Afg‘oniston хабар берди.

Афғонистон Ички ишлар вазирлигига кўра, ушбу бўлинма мамлакатдаги тўғонларни, миллий лойиҳаларни, таълим муассасаларини, банклар ва тижорат марказларини ҳимоя қилиш билан шуғулланади. Ушбу бўлим Қўштепа каналини ҳимоя қилиш мақсадида Миллий жамоат муҳофазаси агентлигининг умумий мақсади остида ишлайди.

Қўштепа канали лойиҳаси Амударёнинг сув ресурсларини бошқариш соҳасидаги йирик лойиҳалардан биридир, у ҳозирда Афғонистон шимолида амалга оширилмоқда. “Толибон” каналнинг биринчи босқичи ишга туширилганини айтмоқда, аммо Марказий Осиё давлатлари бу лойиҳадан хавотирда.

Тhе Economist прогнозига кўра, агар канал қуриб битказилса, минтақавий можаронинг кучайишига олиб келиши мумкин. Канал Амударё сувини Ўзбекистон билан чегарага йўналтиради. Афғонистон электр энергиясининг катта қисмини Ўзбекистондан импорт қилиши ҳисобга олинса, “Толибон” қўшни республикага қарши чиқолмайди.

“Иқлим ўзгариши Ўзбекистонни 15 фоиз сув йўқотишига сабаб бўлмоқда, агар канал қурилиши ортидан яна 10 фоиз йўқотса, Ўзбекистон 25 фоиз сув йўқотиши мумкин”, — дейилади яна бир прогнозда.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзияев яқинда “Толибон” томонидан Қўштепа канали қурилиши Марказий Осиёдаги сув режими ва мувозанатини ўзгартиришини айтганди. “Толибон” эса Ўзбекистон Қўштепа каналидан зарар кўрмаслигига ваъда берган.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё