21:55 / 15.11.2023
122

Ўзбекистон фуқаролари Қозоғистонда машина ўғирлаб, «авария» содир қилди

Ўзбекистон фуқаролари Қозоғистонда машина ўғирлаб, «авария» содир қилди

Фото: Қозоғистон ИИВ

13 ноябр куни Қозоғистоннинг Уралск шаҳрида Ўзбекистоннинг икки нафар фуқароси полиция томонидан ушланди.

Қайд қилинишича, Volkswagen Passat автомобили бошқарувида бўлган ҳайдовчи полиция ходимларининг тўхташ ҳақидаги ишорасига бўйсунмай, ҳаракатни давом эттирган. Қочиш жараёнида у бошқарувни йўқотиб, йўлдан чиқиб кетиб, турар-жойнинг дарвозасига урилган. Шундан сўнг, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан қўлга олинган.

Машинадаги 1996 йилда туғилган икки нафар Ўзбекистон фуқароси ўртача маст ҳолатда бўлгани айтилмоқда. Бундан ташқари, автомобил ўғирлаб кетилгани аниқланган.

Қозоғистон Жиноят кодексининг 200-моддаси 2-қисми билан жиноят иши очилиб, тергов жараёни бошланган.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё