19:39 / 16.11.2023
75

Сомалида сув тошқинлари оқибатида камида 30 киши ҳалок бўлди

Фото: Reuters

Сомалида сўнгги асрдаги энг даҳшатли сув тошқини камида 32 кишининг ҳаётига зомин бўлди ва юз минглаб одамларни уй-жойини тарк этишга мажбур қилди. Бу ҳақда BBC телеканали маълум қилди.

Ўтган беш кун ичида биз кўплаб муҳтож одамларга ёрдам кўрсатдик, бироқ вазият аллақачон ҳукумат имкониятларидан ташқарига чиқиб кетган”, — деди Сомали бош вазири ўринбосари Салаҳ Аҳмад Жаму.

Унинг сўзларига кўра, расмийлар табиий офатдан жабр кўрган барча ҳудудларга ёрдам кўрсатишга қодир эмас. Узоқ давом этган қурғоқчиликдан сўнг Сомалида кучли ёмғир ёғди ва дарёлар қирғоқларидан тошиб кетди. Мамлакат жанубидаги Жубба дарёси қирғоғида айниқса хавотирли вазият юзага келди.

Жабрланган ҳудудларнинг бир қисми “Ал-Қоида”га алоқадор “Аш-Шабоб” гуруҳи назоратида экани вазиятни янада мураккаблаштирмоқда.

БМТ маълумотларига кўра, Сомалидаги вайронкор сув тошқинлари 1,6 миллиондан ортиқ одамга зарар етказиши мумкин. Юз минглаб одамлар аллақачон уйларини тарк этишга мажбур бўлган ва 1,5 миллион гектар қишлоқ хўжалиги ерлари вайрон бўлиш арафасида.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё