Исроил Ғазо секторида ҳарбий операциянинг янги босқичи бошланганини эълон қилди
Фото: Defense Министрй
Исроил мудофаа вазири Йоав Галлант 16 ноябрь куни Исроил мудофаа кучлари бўлинмалари Ғазо шаҳрининг ғарбий даҳалари эгалланганинимаълум қилди.
“Исроил мудофаа кучлари Ғазо шаҳри ғарбини эгаллади, ҳудудни ҲАМАС аъзолари ва воситаларидан тозалади”, — деб унинг сўзларини келтирди The Times оf Israel.
Вазирнинг таъкидлашича,ҳарбийлар ҳозир қуруқликдаги операциянинг янги босқичинибошламоқда.
Галлант, шунингдек, ҳарбийлар Ғазо секторидаги Ал-Шифо шифохонасини тинтув қилиш чоғида “муҳим нарсаларни” топганини айтган, бироқ унинг тафсилотларига тўхталмаган.
Бир неча кун олдин Исроил ҳарбийлари Ғазо секторидаги Ал-Шифо касалхонасида ҲАМАС жангчиларига қарши операция бошлаганинимаълум қилганди. ҲАМАС касалхонада фақат тинч аҳоли борлигини таъкидлаган, жумладан, рейд тунда ўтказилган пайтда шифохонада 9 мингга яқин одам – беморлар, тиббиёт ходимлари ва кўчирилганлар бўлган.
Исроил армияси операция оддий фуқароларга “зарар етказмаслик учун” шифокорлар гуруҳлари ва араб тилини биладиган одамлар иштирокида “мақсадли” амалга оширилаётгани айтган.