11:14 / 17.11.2023
611

Мессининг хотини ҳам миллионер чиқиб қолди

Мессининг хотини ҳам миллионер чиқиб қолди

“Интер Маями” ҳужумчиси Лионел Месси фаолияти давомида доим яхши пул топган. 36 ёшли форвард америкаликлардан ҳар мавсум учун 54 миллион доллар иш ҳақи оляпти. Бу “Интер Маями”нинг қолган ўйинчиларидан камида 12 марта кўп.

Шунга қарамай, Леонинг рафиқаси Антонелла Роккутстсо эрининг қўлига қараб қолмоқчи эмас. Шахсий бизнесини юритаётган хоним миллионерлар қаторига қўшилди.

Celebrity Net Worth нашрининг хабар беришича, Антонелла йилига камида 1,5 миллион евро топади. 2023 йилги ҳисоб-китобларга кўра, Раккутстсонинг умумий бойлиги 20 миллион еврони ташкил қилмоқда.

Антонелла Адидас ва Стелла МcCартней каби бир неча брендларнинг “юзи” ҳисобланади. У ҳар бир съемкадан 500 минг евро ишлаб топади.

Энди Раккутстсо АҚШ ва Европанинг гавжум шаҳарларида янги бутиклар очишни режалаштирмоқда.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё