13:32 / 19.11.2023
1 461

Зеленский Украина қуролли кучлари ҳақида кутилмаган баёнот берди

Фото: Украина президенти офиси

Агар Ғарб Украинани қўллаб-қувватлашни тўхтаца, мамлакат қуролли кучлари чекинишига тўғри келади, деб ёзди Bloomberg Владимир Зеленскийнинг сўзларига таяниб.

Украина президенти, шунингдек, Ғарб ўз эътиборини Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги урушга қаратгани Киевга артиллерия снарядларини етказиб беришни сусайтиргани, Украина Қуролли кучлари ҳарбий салоҳиятига путур етказганини тан олган.

Ҳозир бор эътиборимни Ғарбдан ёрдам олишга қаратганман. Уларнинг диққати Яқин Шарқдаги вазият ва бошқа сабабларга кўра бўлинган. Уларнинг ёрдамисиз биз чекинамиз”, — деган Зеленский Киевдаги офисида бир гуруҳ журналистларга.

Унинг сўзларига кўра, Киевда 155 миллиметрли снарядларнинг кескин танқислиги кузатилмоқда, ҳозирда уларни етказиб бериш сезиларли даражада камайган.

Ғарб оммавий ахборот воситалари АҚШ ва Европа Иттифоқи Украина можаросидан чарчай бошлагани, Зеленский режимини қўллаб-қувватлаш заифлашаётгани ҳақида тобора кўпроқ ёзмоқда.

NBC хабарига кўра, Америка ва Европа расмийлари аллақачон Киев билан Россия билан тинчлик музокараларининг эҳтимолий оқибатларини, жумладан, келишувга эришиш учун Украина нимадан воз кечиши мумкинлигини муҳокама қилмоқда.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё