ЦАХАЛ Ғазо сектори шимолидаги Жебалия шаҳридаги БМТнинг «Ал-Фахура» мактабини портлатиб юборди.
Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги Исроилнинг БМТ мактабига берган зарбаси оқибатида 50 киши ҳалок бўлганини маълум қилди.
Портлаш оқибатида 200 га яқин одам жароҳат олди. Al-Jazeera телеканалининг Жебалиядаги мухбири тиббий гуруҳлар ярадорларни эвакуация қилаётганини хабар қилган. Телеканал мухбирининг сўзларига кўра, мактабда одамлар кўп бўлган.
«Ал-Фахура» мактаби Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Фаластин Қочқинлар Агентлиги (UNRWA) томонидан бошқарилади.
Исроил мудофаа кучлари воқеа юзасидан изоҳ бермади. Аввалроқ Исроил ҳарбийлари Жабалияга зарбалар бериб, у ерда жангарилар борлигини айтган эди.
Айни пайтда мактабга қилинган ҳужумдан сўнг кўплаб араб шаҳарлари кўчаларида Исроилга қарши намойишлар қайта бошланди.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг