Украина президенти Владимир Зеленский Россиянинг Украинага қарши бошлаган уруши тезда тугамаслигини маълум қилди. Бу ҳақда BBC хабар берди.
“Одамлар негадир бунга кино сифатида қарайди ва воқеаларда узоқ танаффуслар бўлмаслигини, кўз олдидаги манзара доимо ўзгариб туришини, ҳар куни кутилмаган сюрпризлар бўлишини кутади. Лекин биз учун, жангчиларимиз учун бу кино эмас. Бу бизнинг ҳаётимиз. Ҳар кунлик қийин иш ва ҳаммаси биз хоҳлагандек тез тугамайди, лекин таслим бўлишга ҳаққимиз йўқ ва бундай қилмаймиз ҳам”, — деди Украина президенти.
Зеленскийнинг баёноти конфликтнинг чўзилиши ҳақидаги хабарлар контекстида айтилди. Бунга биринчи навбатда, Украина қуролли кучлари олий бош қўмондони Валерий Залужнийнинг уруш боши берк кўчага кириб қолгани ҳақидаги баёноти сабаб бўлди.
Зеленскийнинг офиси Украина президенти ва Украина қуролли кучлари бош қўмондони ўртасида урушнинг кечиши ва қарши ҳужум ҳаракатлари бўйича келишмовчиликлар борлигини рад этади.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб борингCtrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Мўғулистонда ҳукуматга қарши норозилик намойишлари бошланди
Зеленский шимолий кореялик жангчилар асирга олинганини маълум қилди
Jeju Air самолётининг қора қутилари 4 дақиқа олдин ёзиб олишни тўхтатган экан
"Наши" асосчиси: Путиннинг муваффақиятсизликларида амалдорлар айбдор!
«Энг кучли» паспортлар рейтинги эълон қилинди. Ўзбекистон нечанчи ўринда?
Олимлар: интернетдаги ботлар иқлим инқирозини кучайтирмоқда
АҚШнинг 2024 йилда юз берган табиий офатлардан кўрган зарари қанчага етди?
Журналистлар ҳалок бўлган 88 минг россиялик ҳарбийларнинг исмини аниқлади