Фото: AP / Christophe Ena
Франция императори Наполеон I Бонапарт кийган шляпа Франциядаги Osenat аукционида 1 млн 932 минг еврога (2,11 млн доллар) сотилди. Аукцион ташкилотчиларига кўра, бу – Наполеон I нинг шляпалари учун рекорд нарх.
Бош кийим 600-800 минг евро бошланғич нархда сотувга чиқарилган. Бунгача у француз саноатчиси Жан Луи Нуазьенинг коллекциясига кирарди. Харидор кимлиги очиқланмаяпти. Ғолиб томонидан берилган 1 932 минг евро таклифдан олдинги нарх 1 884 минг евро бўлган.
Аукцион ташкилотчисининг вакилига кўра, қора рангдаги, ўзига хос шаклга эга шляпа Наполеоннинг ўзига хос белгиси бўлган: у бутун умри давомида бундай шляпалардан қарийб 120 тасини кийган.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар