Қирғизистондан Ўзбекистонга картошка етказиб бериш бўйича шартнома имзоланди. Бу ҳақда 24.kg хабар берди.
Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги савдо ваколатхонаси Алмаз Темирбеков бошчилигида йирик Норин ва Иссиқкўлдан сифатли картошка экспорт қилиш бўйича келишувга эришди. Томонлар нафақат юқори сифатли маҳсулотлар, балки рақобатбардош нархларни ҳам таъминлайдиган ўзаро манфаатли шартлар бўйича келишиб олди.
Биринчи етказиб беришнинг умумий ҳажми тахминан 1 минг тонна картошкани ташкил этади. Биринчи партия лаборатория текширувидан сўнг юборилади.
“Ушбу ҳамкорлик нафақат мамлакатлар ўртасидаги муваффақиятли муносабатларни ёритибгина қолмай, балки савдо-иқтисодий соҳаларда узоқ муддатли шериклик учун замин яратади. Қирғизистон минтақавий алоқаларни мустаҳкамлашга қўшган ҳиссаси билан фахрланади ва халқаро савдода янги истиқболларни кутади”, — дея қайд этди Қирғизистон Савдо-саноат палатаси.“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Jeju Air самолётининг қора қутилари 4 дақиқа олдин ёзиб олишни тўхтатган экан
"Наши" асосчиси: Путиннинг муваффақиятсизликларида амалдорлар айбдор!
«Энг кучли» паспортлар рейтинги эълон қилинди. Ўзбекистон нечанчи ўринда?
Олимлар: интернетдаги ботлар иқлим инқирозини кучайтирмоқда
АҚШнинг 2024 йилда юз берган табиий офатлардан кўрган зарари қанчага етди?
Журналистлар ҳалок бўлган 88 минг россиялик ҳарбийларнинг исмини аниқлади
Норвегияда оммавий равишда бомбадан ҳимоя қилувчи бошпаналар қуриш бошланади
Хитойда янги тренд: ўқувчиларни мактабга курер олиб бормоқда