Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков Россия президенти Владимир Путинга суиқасд қилиш эҳтимолини баҳолади. Бу ҳақда “РИА Новости” хабар берди.
Песковнинг муносабатига Украина президенти Владимир Зеленскийнинг Путинни ўлдириш имкониятини рад этмагани сабаб бўлди. Кремлга кўра, Киев режими Россия президентига кўп марта таҳдид қилган, бироқ ҳар қандай “суиқасдга уринишлар муваффақиятсизликка учрайди”.
“Эсингизда бўлса, улар Украинадан турли даражаларда кўп марта Путиннинг ҳаётига оғзаки суиқасд қилишган. Бу ҳақдаги ҳисоботни жуда яхши биламиз. Уларнинг қўлидан ҳеч нарса келмайди. Бизда махсус ҳарбий операциянинг барча мақсад ва вазифаларига эришилиши ҳақида шубҳа йўқ”, — деган Песков.
Украина президенти The Sun нашрига берган интервьюсида Украина Путинни ўлдириш имкониятидан фойдалана оладими, деган саволга: “Бу уруш ва Украина ўз ерларини ҳимоя қилишга ҳақли”, дея айтганди.
Украина президенти уруш бошланганидан бери уни ўлдиришга уринишлар ҳисобида чалкашганини айтган.
"Путиннинг 5-6 суиқасдидан омон қолдим. Биринчиси энг қизиқарли. Кейингилари ковидга ўхшайди, осонроқ кечади", — деган эди у.“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Jeju Air самолётининг қора қутилари 4 дақиқа олдин ёзиб олишни тўхтатган экан
"Наши" асосчиси: Путиннинг муваффақиятсизликларида амалдорлар айбдор!
«Энг кучли» паспортлар рейтинги эълон қилинди. Ўзбекистон нечанчи ўринда?
Олимлар: интернетдаги ботлар иқлим инқирозини кучайтирмоқда
АҚШнинг 2024 йилда юз берган табиий офатлардан кўрган зарари қанчага етди?
Журналистлар ҳалок бўлган 88 минг россиялик ҳарбийларнинг исмини аниқлади
Норвегияда оммавий равишда бомбадан ҳимоя қилувчи бошпаналар қуриш бошланади
Хитойда янги тренд: ўқувчиларни мактабга курер олиб бормоқда