Россия президенти Владимир Путин G20 онлайн саммитида сўзлаган нутқида Украина ва Ғазодаги урушни таққослади. Бу ҳақда BBC хабар берди.
Путин Россия музокараларга тайёр эканини айтди. У Ғазо секторидаги жангларни 2022 йил февралида Украинада бошланган уруш билан солиштиришга қарор қилди.
“Айрим ҳамкасблар ўз чиқишларида Россиянинг Украинада давом этаётган агрессиясидан ҳайратда эканини айтди. Ҳа, албатта, ҳарбий ҳаракатлар ҳар доим фожиадир. Бугун Фаластин ва Ғазо секторида тинч аҳолининг қириб ташланиши ҳайратланарли эмасми? Шифокорлар болаларни операция қилишлари, боланинг танасини наркозсиз скалпел билан операция қилишлари ҳайратланарли эмасми?”, — деди Путин.
Тинчлик музокаралари ҳақида гапирган Россия раҳбари Украинани мулоқотдан бош тортишда айблади.
“Россия ҳеч қачон Украина билан тинчлик музокараларини рад этмаган. Россия эмас, Украина музокара жараёнидан чиқиб кетаётганини очиқ эълон қилди. Қолаверса, давлат раҳбарининг Россия билан бундай музокараларни тақиқловчи фармони имзоланди”, — деди Путин.
Россия ва Украина ўртасидаги музокаралар ўтган йилнинг март ойида тўхтатилган эди.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб борингCtrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Jeju Air самолётининг қора қутилари 4 дақиқа олдин ёзиб олишни тўхтатган экан
"Наши" асосчиси: Путиннинг муваффақиятсизликларида амалдорлар айбдор!
«Энг кучли» паспортлар рейтинги эълон қилинди. Ўзбекистон нечанчи ўринда?
Олимлар: интернетдаги ботлар иқлим инқирозини кучайтирмоқда
АҚШнинг 2024 йилда юз берган табиий офатлардан кўрган зарари қанчага етди?
Журналистлар ҳалок бўлган 88 минг россиялик ҳарбийларнинг исмини аниқлади
Норвегияда оммавий равишда бомбадан ҳимоя қилувчи бошпаналар қуриш бошланади
Хитойда янги тренд: ўқувчиларни мактабга курер олиб бормоқда