00:30 / 23.11.2023
505

Фронтдаги вазият. Украинада қишки ҳаво, аммо ҳарбий ҳаракатлар тўхтамаяпти

Фронтдаги вазият. Украинада қишки ҳаво, аммо ҳарбий ҳаракатлар тўхтамаяпти
Anatolii Stepanov / AFP / Scanpix / LETA

Украинада бутун фронт чизиғи бўйлаб қиш бошланди: 20 ноябр куни Бахмутдан ғарбда қор ёғшди, жанубда эса кучли ёмғирлар бошланди. Ёмон об-ҳаво шароити камида икки ҳафта давом этади. Аммо бу ҳарбий ҳаракатларни тўхтата олмаяпти: украиналикларнинг қарши ҳужумининг якуний босқичи ўрнини Россиянинг ҳужум босқичи эгаллади.

РФ қуролли кучлари энди кўплаб йўналишларда ҳужум қилмоқда — шимолда Купянскдан, бу ерда улар кўп миқдордаги техникаларини йўқотиш эвазига бир неча километрга илгарилаган, жанубда Херсон рўпарасидаги қишлоқларгача, бу ерда Россия қўшини Днипронинг чап соҳилида плацдармлар ташкил қилган украин пиёдалар роталарини аста-секинлик билан сиқиб чиқармоқда. РФ қуролли кучларининг қишки юришидаги асосий зарба ҳамон Донецк чеккасида — Авдийивка йўналишида берилмоқда. Украина қуролли кучлари бу шаҳарга бошқа йўналишлардан захира кучлар олиб келишда давом этмоқда ва қўшни участкалардаги локал зарбалар билан Россия кучларини чалғитишга ҳаракат қилмоқда. Захираларни Авдийивкага жалб этиш аллақачон Бахмут атрофидаги украин фронтини заифлаштирган, бу эса Россия қўшинларига май ойидан буён илк бор ушбу ҳудудда қарши ҳужумга ўтиш имконини берган.

Шу билан бирга, Россиянинг юриши Украинанинг ёздаги юришига қараганда жадалроқ ривожланмоқда: РФ қуролли кучлари барча йўналишларда йўқотишлар бериб бўлса ҳам, кичик ютуқларга эришмоқда.

Авдийивка

  • Россия қўшини — техникаларсиз, фақат пиёдалардан иборат кучлар — Авдийивкадан шимолдан ўтган Авдийивка — Покровск темирйўлини кесиб ўтган ва ғарбдаги Степове (Петровский) чеккаларига етиб келган. Аммо Украина ҚК қўмондонлиги бу участкага қўшимча кучларни ташлаган — жумладан, Бахмут ҳудудидан ҳам. РФ ҚК штурм гуруҳларининг олдинга юриши тўхтатилган, аммо темирйўл ҳудудида Украина ҚК томонидан техникалар, РФ ҚК томонида шахсий таркиб йўқ қилиниши билан кечаётган оғир жанглар давом этмоқда.
  • Россия қўмондонлиги, катта эҳтимол билан, ярим қуршов ҳолатида қолган Авдийивкага техника ва ўқ-дори таъминотига етарлича зарар етказилган деб ҳисоблаган ҳамда энди шаҳарга тўғридан тўғри жанубдан зарба беришни бошлаган. Россия танклариАвдийивка жанубий саноат зонасига (2015 йилда қурилган) Украина ҚКнинг йирик истеҳкомига ҳужум қилган. 20 ноябр кунига келиб РФ ҚК саноат зонасини шимолдан қамраб олган ва унинг шарқий қисмини эгаллаган.
  • Россия артиллерияси ва дронлари Авдийивкани «катта ер» билан боғловчи, Ласточкино қишлоғи орқали ўтувчи йўл бўйлаб зарбалар беришда давом этмоқда. У — яксон этилган ва йўл бўйларида ётган кўп сонли техникалари билан — энди Украина қуролли кучлари ўтган қишда ўз «қалъаси»га таъминот етказиб беришга уринган «Бахмут ҳаёт йўли»ни ёдга солмоқда. Катта эҳтимол билан, қиш ва лойгарчилик Украина ҚК бошқа қаттиқ қопламасиз йўллардан фойдаланишини чеклайди.
  • Россия қўшини — айниқса артиллерияни — Авдийивкадан чалғитиш учун, Украина ҚК шарқда — Ҳорливка ҳудудида кутилмаган юриш бошлади. Украина бўлинмалари Ҳорливка чеккасидаги Южное посёлкаси ҳудудида Гагарин номидаги коннинг чиқиндиларидан ҳосил бўлган терриконни эгаллаб олган. Бу қулай позиция бўлишидан ташқари, рамзий аҳамиятга ҳам эга — энди бу Украина қуролли кучлари кенг кўламли уруш бошлангунича назорат қилмаган, аммо ундан кейин озод этишга муваффақ бўлган ягона ер парчасидир. Россия қўмондонлиги кутилгандек жавоб қайтарди — бунгача Авдийивкага ўт ёғдириш билан банд бўлган артиллерия қуролларининг бир қисми энди террикон ва Южноени ўққа тутмоқда.
  • Аммо шундай шароитда ҳам РФ ҚК тезкор ғалабага эришиши — бутун Авдийивкани қуршовга олиш таҳдидини яратиши ва Украина гарнизонини шаҳарни тарк этишга мажбур қилиши даргумон. Россия қўшини Украина қуролли кучлари шаҳар атрофига захира кучлари юборишини тўхтатиб қўйиш имкониятига эга эмас — ва фақат бошқа йўналишлардан ўз захираларини олиб келиш билан жавоб қайтара олади. Аммо ҳозирча Россия қўмондонлиги ҳозирча барча кучларни энг истиқболли участкага тўплашни эмас, балки имкони бор бўлган ҳамма жойда ҳужум қилишни афзал кўрмоқда.

Купянск

  • Россиянинг Купянскда ва жануброқда Оскол дарёси орқали ўтиш жойларини эгаллаб олиш мақсадидаги юриши ёздаёқ бошланганди — қўшин Оскол бўйлаб Украина қуролли кучларининг Синковка қишлоғидаги истеҳкомларига етгунича шимолдан жанубга томон ҳаракатланди. Ўшанда РФ ҚКнинг ютуқлари минимал даражада эди.
  • Октябр ойи охирида РФ ҚК Купянскка шарқдан — Орлянский, Першотравневое ва Ивановка қишлоқлари ҳудуддаридан ҳужум бошлади. Аввалига улар бир неча километрга илгарилашга муваффақ бўлганди, аммо сўнгги ҳафталарда юриш сустлашиб қолган. Бу йўналишда Россия техникалари колоннаси йўқ қилингани акс этган видеолар пайдо бўлган.

Бахмут

  • Россия қўшини Бахмут фронти қанотларида май ойи бошидан буён мудофааланаётганди — украинларнинг қарши ҳужуми «Вагнер» ХҲК шаҳар тўлиқ эгалланганини эълон қилишига бир неча кун қолганида бошланганди. Шундан буён Россия қўшинлари шаҳардан шимолда ҳам, жанубда ҳам ўз назоратидаги ҳудудларни бой бериб келди. Аммо Украина ҚК барибир Бахмутни ўраб олишга муваффақ бўлолмади.
  • Ноябр ойида РФ ҚК Бахмутдан шимоли-ғарбга, Богдановка ва Хромово йўналишида қарши ҳужум бошлади. Бундан мақсад — Украинанинг Часив Ярдан Бахмутнинг жануби-ғарбий чеккаларигача бўлган ҳудудда жойлашган гуруҳи таъминотини издан чиқариш ҳисобланади. Россия қўшинлари Берхов сув омборидан Богдановка томон бир неча километр юришга эришди. Катта эҳтимол билан, бу муваффақият Украина ҚК Бахмут фронтидаги бир қанча бўлинмаларни Авдийивка атрофига олиб кетгани билан боғлиқдир.
  • РФ ҚК Бахмутдан жанубда ҳам қарши ҳужумга ўтиб, Украина ҚК сентябр ойида озод қилган Клешчиевка қишлоғи харобаларини қайта эгаллаб олишга уринмоқда.
  • Украина қўшини фақат жанубда — Андрийивка атрофида Бахмут — Ҳорливка темирйўлидаги Россия мудофаа чизиғини кесиб ўтиб, уни янада шарққа суриб ташлашга қаратилган ҳаракатларини давом эттирмоқда.

Орихив йўналиши

  • Украина қуролли кучлари Токмак шаҳри томон ҳужум фронтини кенгайтиришга ҳаракат қилмоқда, бунинг учун РФ қуролли кучларининг Работинедан шарқдаги ва ғарбдаги (айниқса сўнгги ҳафталарда фаоллашди) позицияларига ҳужум қилди.
  • Аммо бу йўналишдаги қўшинларнинг бир қисми (жумладан ғарб техникалари) Авдийивкага олиб кетилгач, Украина қуролли кучларига ҳужумни давом эттириш етарли куч қолмагани бўлди. Работинедан ғарбга томон ҳужумлар тўхтади остановилось, Украина ҚК бу ерда бир неча «Леопард» танклари ва «Брэдли» зирҳли машиналарини йўқотди. Кўриниб турибдики, украина қўшини учун баҳоргача реал мақсад — Работине яқинида эгалланган ҳудудларни ушлаб қолиш ва Токмакка 2024 йил қилинадиган янги ҳужум учун позицияларни яхшилаш бўлади.

Днипронинг сўл соҳили

  • Украина ҚК ёздан бери Днипро дарёсининг чап соҳилида бир неча плацдармлар ташкил этди. Аммо улардан бирортаси қирғоқнинг тор ботқоқли чизиғида бир неча ўнлаб жангчиларнинг позициясидан ортиқроқ шаклда ривожланмади. Бундай кичик плацдармлардан айримлари ҳозир ҳам мавжуд.
  • Кузда Украина қуролли кучлари Днипро ирмоқларидан бири бўлган Конка дарёси соҳилида, Кринки қишлоғи ҳудудида ҳам плацдарм ҳосил қилди. У — назарий жиҳатдан — украин қўшинига соҳилдаги ботқоқликлардан чиқиш ва Нова Каховка томон юриш қилиш имкониятини беради. 
  • Аммо амалда Украина қуролли кучларида ҳозирча бундай имконият йўқ: украин қўшини Днипродан фақат бир неча километр масофада Россия қўшинига қарши муваффақиятли жанг олиб бориши мумкин — дарёнинг ўнг соҳилидаги артиллеияси ва дронлари зарбалари ҳисобига. Жанглар видеоларига кўра, Украина ҚК бу ҳудудда ҳамон қуроллар сонида, жумладан дронлар бўйича ҳам устунлик қилмоқда. Аммо улар қирғоқдан узоққа кета олишмайди — уларнинг устунликлари шу ерда тугайди. УҚКда Днипро орқали артиллерия, дронлар операторлари ва оғир техникани олиб ўтиш имконияти эса ҳозирча йўқ. Видеолардан бирига кўра, Кринкидаги плацдармга фақат битта БТР етказилган; катта эҳтимол билан у тезда йўқ қилинган. Украина ҚК пиёдалари Россия авиацияси ва артиллерияси зарбалари остида яна тор бўлакдаги қуруқликда окоп қазиб, катерлар орқали таъминот ва қўшимча кучлар етказилишини кутиб ётишга мажбур бўлмоқда.
Россия ва Украина уруши

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Фронтдаги вазият. Украинада қишки ҳаво, аммо ҳарбий ҳаракатлар тўхтамаяпти