date
views 260

Песков: “Украинага қурол етказиб бериш можаронинг боришини ўзгартирмайди”

Фото: “РИА Новости”

Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков Украинага қурол-яроғ етказиб бериш ҳарбий амалиётнинг боришини ўзгартирмаслигини айтди. Бу ҳақда у “Известия” нашри билан суҳбатда гапирди.

НАТО Украинани қурол-яроғ билан таъминлашда давом этади, тактик ва техник хусусиятлар даражасини оширади ва ўзининг можарога аралашиш даражасини янада кўпайтиради. Аммо бу жанг майдонидаги воқеалар ривожини ўзгартира олмайди”, — деди Песков.

Унинг қўшимча қилишича, Украинага қурол етказиб бериш ҳам Россиянинг можародаги “жанговар мақсадларига” таъсир қилмайди.

Жорий йилнинг май ойида берган интервьюсида Дмитрий Песков Россия Украинадаги урушда “аниқ мақсадлар”га эришгани ҳақида гапирганди. Унинг фикрича, Россия Украинадаги ҳарбий ишлаб чиқаришни йўқ қилишнинг уддасидан чиққан.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Песков: “Украинага қурол етказиб бериш можаронинг боришини ўзгартирмайди”