Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида фоҳишалик билан шуғулланиб келган Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари қўлга олинди. Бу ҳақда Олмаота полицияси хабар берди.
Маълум қилинишича, Олмаотада ўтказилган тезкор тадбирда шаҳардаги меҳмонхоналарнинг бирида интим хизмат кўрсатиш билан шуғулланиб келган 11 нафар аёл аниқланган. Уларнинг тўрт нафари 1997, 2000 ва 2003 йилда туғилган Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқароларидир.
Ҳуқуқбузарлар Атирау тумани ички ишлар бўлимига олиб борилган. Меҳмонхонада қўлга олинган аёлларнинг олти нафарига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилган. Меҳмонхона эгаси эса жавобгарликка тортилган.
Сентябрь ўрталарида Қозоғистоннинг Атирау вилоятида 1998 йилда туғилган синглисини фоҳишаликка жалб қилган Ўзбекистон фуқароси аниқланган эди. Бир неча кун олдин эса Ички ишлар вазирлиги Интерпол Миллий марказий бюроси ходимлари томонидан одам савдоси жиноятида гумон қилинаётган аёл Маскатдан Тошкентга олиб келинганди.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг