14:38 / 24.11.2023
358

Дўконда икки ёшли бола онасининг сумкасидан қурол топди ва ўқ узди

Дўконда икки ёшли бола онасининг сумкасидан қурол топди ва ўқ узди

iStockPhoto.com

Американинг Огайо штати Уэверли шаҳрида яшовчи аёл фарзандига кўз-қулоқ бўлмади ва ўзига тегишли бўлган қуролни назоратсиз қолдирди, оқибатда...

Аёлни ҳар галгидек Walmart дўконидаги чегирмалар ўзига оҳанрабодек тортди. Харид пайтида у шу қадар ҳаяжонландики, ҳатто 2 ёшли боласи қандай қилиб сумкасини ковлаётганини пайқамади. Натижада бола сумкадаги қуролни олиб, тепкини босиб юборди. Тўғри, дайди ўқдан бирорта одам шикастланмади, яъни ўқ фақат шифтга урилган. Аммо гўдак қўрқиб кетганидан йиқилиб, пешонасидан енгил жароҳат олган.

Аёл болани назоратсиз қолдиргани, ҳаётига хавф соладиган шароитни яратганликда айбланиб, қамоққа олинган. Маҳаллий полиция яна бир бор барча қурол эгаларига бундай хавфли нарсаларни сақлашга жуда масъулият билан ёндашиш кераклигини эслатди.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё