15:00 / 25.11.2023
361

УҚК: Россия Украинага рекорд миқдордаги ҳужумкор дронларни учирди

УҚК: Россия Украинага рекорд миқдордаги ҳужумкор дронларни учирди
Фото: Valentyn Ogirenko/REUTERS

25 ноябрга ўтар кечаси Россия қўшинлари Shahed типидаги учувчисиз учиш аппаратлари (УУА) билан Украинага йирик ҳужум уюштирди, дея хабар берди Украина Қуролли кучлари ҳарбий-ҳаво кучлари қўмондонлиги. «Душман Украинага рекорд даражадаги учувчисиз учоқлар билан ҳужум уюштирди! Ҳужумнинг асосий йўналиши - Киев!», деб ёзди Украина Қуролли кучлари Ҳарбий-ҳаво кучлари қўмондони, генерал-лейтенант Николай Олешчук Telegram’да.

Украина қўмондонлиги маълумотларига кўра, ҳужум учун Shahed-131/136 типидаги 75 тага яқин ҳужумкор учувчисиз учоқлардан фойдаланилган, 71 та дрон ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими ёрдамида йўқ қилинган.

Ҳарбий-ҳаво кучлари Киев осмонида қанча учувчисиз учоқ уриб туширилганига аниқлик киритмади. Шаҳар маъмуриятига кўра, ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари ва воситалари 60 тадан ортиқ ҳаводаги нишонларни урган.

Киев шаҳар ҳарбий маъмурияти ва шаҳар мэри Виталий Кличко буни Россиянинг кенг кўламли ҳарбий ҳаракатлари бошланганидан бери энг йирик дронлар ҳужуми деб атади. Ҳаво тревогаси тахминан олти соат давом этди, деди Кличко.

Киевда беш киши жароҳатланган

Мэрия маълумотларига кўра, Россиянинг пойтахтга ҳужуми натижасида 5 киши, жумладан, 11 ёшли бола жароҳатланган. Уларнинг барчаси шифохонага ётқизилмасдан жойида ёки тез ёрдам бўлимида тиббий ёрдам олди.

Соломенский туманида дрондан парчалар қулаши натижасида болалар боғчасида ёнғин содир бўлди, қўшни уйларнинг деразалари шикастланди, деб ёзди Кличко Telegram’да. Беш қаватли турар жой биносида вайронагарчилик туфайли икки аёл иккинчи қаватда қолиб кетган ва эвакуация қилинган.

Киевнинг Днипро туманида кўп қаватли уйнинг юқори қавати зинапоясига учувчисиз учоқ кичик бўлаги қулади, ёнғин ва жабрланганлар йўқ, деди мэр. Голосеевский туманида, унинг сўзларига кўра, вайроналар тўрт қаватли турар жой биносига тушган, ҳеч ким жабрланмаган.

Россия томони Киев ва Украинанинг бошқа вилоятларига учувчисиз учоқлар ҳужуми уюштирилгани ҳақидаги хабарларга изоҳ бермади.

Россия ва Украина уруши

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » УҚК: Россия Украинага рекорд миқдордаги ҳужумкор дронларни учирди