23:55 / 26.11.2023
192

Исроил бош вазири Ғазо секторига ташриф буюрди (видео)

 
Фото: GPО

Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху шахсан Ғазо секторига ташриф буюрди ва у ерда исроиллик ҳарбийлар билан суҳбатлашди. Бу ҳақда The Times of Israel хабар берди.

Нетаняху сектордаги операция ҲАМАС устидан “тўлиқ ғалаба қозонгунга қадар” давом этишини айтди.

Мен бу ерда дўстларимга, жангчиларга шуни айтиш учун келдим, улар ҳам менга худди шу нарсани айтадилар, Исроил фуқаролари учун такрорлайман: биз охиригача, ғалабага қадар давом этамиз. Бизни ҳеч нарса тўхтата олмайди, урушнинг барча мақсадларига эришиш учун кучимиз, қудратимиз, иродамиз ва қатъиятимиз борлигига аминмиз ва буни амалга оширамиз.
Биз Ғазода жасур жангчиларимиз билан биргамиз. Ўғирлаб кетилганларни қайтариш учун кўп ҳаракат қиляпмиз ва охир-оқибат уларнинг ҳаммасини қайтарамиз. Бу урушда учта мақсадимиз: ҲАМАСни йўқ қилиш, барча ўғирлаб кетилганларни қайтариш ва Ғазо яна Исроил давлати учун хавф туғдирмаслигини таъминлаш”, — деди Нетаняху.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё