07:21 / 27.11.2023
133

Жанубий Корея разведка хизмати раҳбари истеъфога чиқди

Фото: БНН

Жанубий Корея президенти Юн Сок Ёл мамлакат Миллий разведка хизмати раҳбари Ким Гю Хённинг истеъфосини қабул қилди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.

Разведка раҳбарининг биринчи ва иккинчи ўринбосарлари ҳам ишдан бўшатилган.

Ҳокимият алмашинуви даврида Ким Гю Хён хавфсизлик соҳасида асосий разведка хизмати сифатида миллий разведка мақомини мустаҳкамлади. У дўст давлатларнинг разведка идоралари билан ҳамкорлик тизимини яратишга ҳаракат қилди”, — дейилади президент администрациясида.

Президент Хон Чан Вонни миллий разведка хизмати раҳбарининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинлаган, у “бир муддат” разведка директори вазифасини бажарувчи бўлиб ишлайди. Хван Вон Чжин иккинчи ўринбосар лавозимига тайинланган. Yonhap ахборот агентлиги разведка бошлиғининг истеъфоси ҳақидаги қарорни кутилмаган деб атади.

Жанубий Корея президенти Юн Сок Ёл яқинда Буюк Британия ва Францияга амалга оширган сафаридан қайтди. 25 ноябрь куни Ким Мён Су Корея Қуролли кучлари штаб бошлиқлари қўмитаси раҳбари этиб тайинланди. Октябрь ойининг бошида мамлакат мудофаа вазири алмашганди.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё