14:12 / 27.11.2023
190

Илон Маск антисемитизмда айбланганидан кейин Исроилга йўл олди

Илон Маск антисемитизмда айбланганидан кейин Исроилга йўл олди

Фото: Win McNamee / Getty Images

Исроил президенти Ицхак Герцог 27 ноябр, душанба куни Қуддусда Х (собиқ Twitter) ижтимоий тармоғи эгаси Илон Маск билан учрашади, у бир қатор антисемитизм айбловларидан сўнг мамлакатга ташриф буюришга қарор қилди. Бу ҳақда The Times of Israel давлат раҳбари идорасига таяниб ёзмоқда.

Америкалик тадбиркор билан суҳбатда Герцог «интернетда антисемитизмнинг кучайишига қарши кураш чоралари зарурлигини» таъкидламоқчи. Ғазо секторида ҲАМАС томонидан гаровга олинган баъзи шахсларнинг оила аъзолари ҳам учрашувга қўшилиши кутилмоқда.

Сўнгги ҳафталарда Маск Х платформасида антисемитизм ва нацистларга оид постлари туфайли танқид остига олинди. Хусусан, у фитна назарияси тарафдорининг яҳудий ҳамжамоаларини «оқ танлиларга нисбатан нафрат» тарқатишда айблаган, шунингдек, антисемитизмга қарши курашувчи Америка яҳудийлари ташкилоти - Антидиффамацион лига «де-факто оқ танлиларга қарши ирқчилик, осиёликларга қарши ирқчилик ёки ҳар қандай ирқчиликни тарғиб қилиши» ҳақида ёзган твитини қўллаб-қувватлаган.

Бундан ташқари, Media Matters нотижорат ташкилоти Apple, Oracle ва IBM рекламаларига эътибор қаратди, улар X’да Ҳитлер ва нацизмни мақтаган постлар ёнида кўрсатилган. Натижада, шу ва бошқа баъзи компаниялар Маскнинг ижтимоий тармоғидаги рекламаларини тўхтатишга қарор қилди.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё