12:05 / 28.11.2023
378

Британия Мудофаа вазирлиги: Россия Авдийивкада рекорд даражадаги йўқотишларга учради

Британия Мудофаа вазирлиги: Россия Авдийивкада рекорд даражадаги йўқотишларга учради

Фото: Radio Free Europe/Radio Liberty/Serhii Nuzhnenko via REUTERS

Буюк Британия Мудофаа вазирлиги 27 ноябр, душанба куни ўзининг кундалик ҳисоботида сўнгги бир ярим ой ичида Россия қўшинлари бутун уруш давомида энг кўп талафот кўрган бўлиши мумкинлигини маълум қилди.

Британия маҳкамаси Украина Қуролли кучлари Бош штаби маълумотларига асосланиб шундай хулосага келди. 2023 йил ноябр ойида Украина қўмондонлиги маълумотларига кўра, Россиянинг йўқотишлари кунига ўртача 931 кишини ташкил этди.

Россия йўқотишлари Бахмут учун жангларга қараганда кўпроқ

Илгари Россия учун энг ҳалокатли ой 2023 йилнинг марти бўлган, ўшанда Россия кучлари Бахмутдаги жанглар пайтида кунига ўртача 776 кишини йўқотган, дея эслатади ҳисобот муаллифлари.

«Ҳарбий разведка ўлганлар ва ярадорларнинг умумий сонини ҳисобга олган ҳолда методологияни тасдиқлай олмаса-да, бу рақамлар ҳақиқатга тўғри келади. Сўнгги олти ҳафта ичида бутун уруш давомида Россиянинг энг юқори талафот кўрсаткичларидан бири кузатилган бўлиши мумкин. Оғир талафотлар асосан Донбассдаги Авдийивка шаҳрига ҳужум вақтида кузатилган», — дея таъкидлади Британия идораси.

Россия ва Украина уруши

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Британия Мудофаа вазирлиги: Россия Авдийивкада рекорд даражадаги йўқотишларга учради