date
views 138

Олмаотадаги ҳостелда ёнғин оқибатида 13 киши ҳалок бўлди

Фото: Tengrinews

Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида ҳостелдаги ёнғин оқибатида 13 киши ис газидан заҳарланиб вафот этди, деб ёзмоқда Tengrinews шаҳар Фавқулодда вазиятлар департаментига таяниб.

Ёнғин маҳаллий вақт билан тахминан 05:33 да Ади Шарипов кўчасидаги уч қаватли бинонинг ертўласида содир бўлган. Ертўла ҳостелга айлантирилган эди.

Бир соатдан кейин ёнғин ўчирилди, дастлабки маълумотларга кўра, ёнғин майдони 30 квадрат метрни ташкил этди.

Қутқарувчилар ёнғин жойидан 13 кишининг жасадини топди. Дастлабки белгиларга кўра, одамлар ис газидан заҳарланиш оқибатида вафот этган. Уларнинг ўлими ҳамда ёнғин сабаблари ҳозирча аниқланмоқда, дея қўшимча қилди департамент.

Ҳаммаси бўлиб, ёнғин бошланган вақтда ҳостелда 72 киши бўлган, улардан 59 нафари бинони мустақил тарк этган. Ҳостел меҳмонларининг аксарияти хорижликлар эди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Олмаотадаги ҳостелда ёнғин оқибатида 13 киши ҳалок бўлди
-->