Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Олмаотадаги ёнғинда ҳалок бўлган ўзбекистонликлар ҳақида маълумот берди.
Дастлабки маълумотларга кўра, ҳостелда асосан талабалардан иборат 72 киши яшаган. Ҳостел ертўласи коридоридан бошланган ёнғин оқибатида 13 киши ҳалок бўлган.
Ҳалок бўлганларнинг 2 нафари, яъни 2000 йилда туғилган Н.А. ва 2000 йилда туғилган С.К. Ўзбекистон фуқаролари ҳисобланади.
Ҳозирги вақтда мазкур ҳолат Ўзбекистоннинг Олмаота шаҳридаги Бош консулхонаси ва Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ваколатхонаси томонидан назоратга олинган. Вафот этганларнинг жасадларини Ўзбекистонга қайтариш чоралари кўрилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 30 ноябр тонгида Олмаотадаги ҳостелда ёнғин рўй бериб, унинг оқибатида 13 киши ҳалок бўлган. Ҳостелда жами 72 киши бўлган, улардан 59 нафари воқеа жойидан мустақил равишда чиқиб кета олган.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг