00:09 / 02.12.2023
202

Зеленский: Украина қарши ҳужум пайтида керакли натижаларга эриша олмади

Зеленский: Украина қарши ҳужум пайтида керакли натижаларга эриша олмади

Фото: Getty Images

Украина президенти Володимир Зеленский ёзги қарши ҳужум пайтида кутилган натижаларга эришмаганини айтди.

«Биз тезроқ натижаларга эришмоқчи эдик. Шу нуқтаи назардан қараганда, афсуски, кутилган натижаларга эриша олмадик. Ва бу ҳақиқат», деди Зеленский.

У Украина Қуролли кучлари «дунёнинг иккинчи армияси» билан курашаётган паллада чекинмаганидан хурсанд эканини қўшимча қилди.

«Мана, биз чекинмаяпмиз, бундан хурсандман. Биз дунёдаги иккинчи армия билан жанг қилмоқдамиз. Биз одамларни йўқотяпмиз, бундан қониқмаяпман. Биз хоҳлаган барча қуролларни олмадик, албатта қониқмайман. Лекин ортиқча шикоят қила олмайман», деди президент.

Унинг сўзларига кўра, Украина Қуролли кучларининг «миқдор жиҳатдан чекланганлиги» тезкор ҳужумга имкон бермайди.

«Исталган натижаларга тезроқ эришиш учун куч етарли эмас. Аммо бу биз таслим бўлишимиз керак, дегани эмас. Биз ҳаракатларимизга ишончимиз комил. Биз ўзимизга тегишли бўлган нарса учун курашяпмиз», деди Зеленский.

Шунингдек, у Исроил уруши Украинага ёрдам етказиб беришни аллақачон камайтирганини айтди.

«Буни фақат кўр одам кўрмайди. Биз одамлар бу ердаги уруш ҳақида унутишларига йўл қўймаслигимиз керак», деди у.

Зеленский ҳозир Украинанинг устувор йўналиши ўз қуролларини ишлаб чиқариш деб ҳисобламоқда. Бунинг учун Ғарб кредитлари ва шартномаларини олишни хоҳламоқда.

«Бу ечим. Бизга бу имкониятларни беринг ва биз буни қурамиз. Қандай куч ва вақт керак бўлмасин, биз буни қиламиз ва биз буни жуда тез бажарамиз», деди президент.

Унинг фикрича, «Россияни ҳарбий жиҳатдан ўзини-ўзи таъминлайдиган Украинадан бошқа ҳеч нарса қўрқитмайди».

Уни Россия билан музокара олиб боришга ундаётганлар ҳақидаги миш-мишларга изоҳ бераркан, президент шундай жавоб берди: «Буни ҳозирча сезмаяпман. Баъзи овозлар доимо эшитилади».

Шу билан бирга, унинг сўзларига кўра, Украинадаги уруш янги босқичга кирди.

«Биз урушнинг янги босқичидамиз ва бу ҳақиқат. Умуман олганда, қиш - урушнинг янги босқичидир», деди президент. Бунда Зеленский яқинда «Шоҳид» дронларининг оммавий зарбалари ва энергетика соҳасини ҳам эслаб ўтди.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё