09:30 / 02.12.2023
81

Исроил сулҳдан кейин Ғазо секторига 200 дан ортиқ зарба берди

Фото: Deutsche Welle

Ҳарбий ҳаракатлар қайта бошланганидан кейин Исроил армияси Ғазо секторига 200 дан ортиқ зарба берди. Бу ҳақда BBC хабар берди.

Исроил армияси баёнотида айтилишича, сўнгги бир неча соат ичида “қуруқлик, ҳаво ва денгиз кучлари Ғазо секторининг шимоли ва жанубидаги ҲАМАС нишонларига, жумладан Хон Юнис ва Рафаҳга зарбалар берган”.

Исроил армияси “портловчи моддалар билан миналанган ҳудудлар, ҲАМАСнинг туннел шахталари, учириш майдончалари ва оператив қўмондонлик марказларига” зарба берганини даъво қилмоқда.

7 октябрдан бери давом этаётган жангларда Ғазода 15 мингдан ортиқ фаластинлик ҳалок бўлди. Исроилда, расмий маълумотларга кўра, қурбонлар сони 1200 га яқинлашди. Халқаро воситачилар, шу жумладан, Қатар, Миср ва АҚШ томонлар ўртасида сулҳни қайта тиклашни ва ўт очишни тўхтатишни талаб қилди. Кейинроқ Қатар Ташқи ишлар вазирлиги Исроил ва Фаластин ўртасида сулҳга қайтиш мақсадида музокаралар давом этаётганини хабар қилди.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё