date
views 312

Собиқ президент коррупцияда айбдор деб топилди

Собиқ президент коррупцияда айбдор деб топилди

Фото: «Reuters»

Эквадор парламенти 30 ноябр куни собиқ президент Гилйермо Лассони давлат маблағларини ўғирлашда айбдор деб топди ва маълумотларни прокурорларга топширди.

«Миллий ассамблея 116 овоз билан Гилйермо Лассони ўғирлик учун сиёсий жавобгарликка тортишга қарор қилди ва тегишли терговни бошлаш учун сиёсий жараённинг барча ҳужжатларини прокуратура ва назорат органига юборди», дейилади парламентнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Қонун чиқарувчилар Лассони давлатга қарашли FLOPEC нефт-танкер компаниясидаги коррупция схемасига алоқадор деб ҳисоблашди. Шу билан бирга, парламент аъзолари собиқ давлат раҳбарига давлат лавозимини эгаллашни тақиқлай олмаслигини тан олдилар, чунки бу конституцияда назарда тутилмаган.

17 май куни ваколат муддати 2025 йилда тугаши керак бўлган Лассо Миллий ассамблеяни тарқатиб юбориш ва янги президентлик ва парламент сайловларини ўтказиш тўғрисидаги фармонни имзолаганди. 17 ноябр куни янги қонун чиқарувчи орган иш бошлади ва собиқ президентнинг айбдорлиги масаласини кўриб чиқишни давом эттиришга қарор қилди.

15 октябрдаги иккинчи тур якунларига кўра сайланган Даниэл Нобоа 23 ноябр куни президент лавозимини эгаллади. Эквадорда навбатдаги парламент ва президент сайлови 2025 йилда бўлиб ўтиши керак.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Собиқ президент коррупцияда айбдор деб топилди