date
views 315

Исроил армияси ҲАМАСнинг нуфузли қўмондонини ўлдирди

Коллаж: “Дарё”

Исроил мудофаа кучлари ҲАМАС бўлинмаси қўмондони ўлдирилганини маълум қилди. Бу ҳақда The Times of Israel хабар берди.

ҲАМАС қўмондони тинч аҳолига ва исроиллик ҳарбий хизматчиларга қилинган бир нечта ҳужум учун жавобгар бўлгани айтилмоқда. Исроил армияси вакили контр-адмирал Даниэль Хагарининг айтишича, ҳарбийлар ҲАМАСнинг Шежая батальони қўмондони Виссам Фарҳатни ҳаво ҳужуми чоғида ўлдирган.

Манбага кўра, Фарҳат 7 октябрь куни Исроилнинг Наҳал-Оз коммунасига жангчиларни юборган. У ерда ўнлаб исроилликлар ўлдирилган, ўнлаб одамлар ўғирлаб кетилган. Ҳагарийнинг айтишича, Фарҳат 2014 йилги уруш пайтида Шежая ҳудудида Исроил аскарларига қилинган ҳужум учун масъул бўлган. Ҳодиса оқибатида етти нафар аскар ҳалок бўлган.

Биз ҲАМАСни йўқ қилишда давом этиш ва қўшимча гаровга олинганларни қайтариш учун шароит яратишга эътибор қаратмоқдамиз”, — деди Хагари.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Исроил армияси ҲАМАСнинг нуфузли қўмондонини ўлдирди
-->