18:01 / 03.12.2023
728

Зеленскийдан депутат ва амалдорларни урушга юбориш талаб қилинмоқда

Фото: Reuters

Украинада мансабдор шахслар ва депутатларни урушга сафарбар қилиш ва жўнатиш чақириғи билан петиция учун имзо тўплаш якунланмоқда.

3 декабрь ҳолатига кўра, петиция 25 мингдан ортиқ овоз тўплаган. У 5 сентябрь куни Украина президенти Владимир Зеленскийнинг сайтида рўйхатга олинган. Ташаббускор Олий Рада депутати Александр Дубинский эди, у давлатга хиёнатда гумон қилиниб, ҳибсда сақланмоқда. Жамоавий петиция “фуқароларни, хусусан, Украина депутатлари ва давлат хизматчиларини адолатли сафарбар этишга ёрдам берадиган шошилинч қонун лойиҳаларини” кўриб чиқишга чақиради.

“Украина конституциясининг 65-моддасида ватанни, Украинанинг мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилиш, унинг давлат рамзларини ҳурмат қилиш Украина фуқароларининг бурчи экани қайд этилган. Бироқ сафарбарлик учун тенг бўлмаган шароитларга олиб келадиган қонунчиликдаги камчиликлар мавжуд. Хусусан, Украина халқ депутатлари сафарбарлик даврида ҳарбий хизматга чақирилмайди. Бундай ҳолатлар қонун олдида адолат тамойилини бузади, ижтимоий кескинликка салбий таъсир кўрсатади.

Турли даражадаги халқ депутатлари ва ҳукумат вакилларининг сафарбар этилиши барча фуқаролар учун шароитларни тенглаштиришга ёрдам беради ва ‘террористик давлат’ устидан ғалаба қозонишга ҳисса қўшади. Ғалабани тезлаштириш ва ижтимоий кескинликни камайтириш учун ушбу қонунчилик ташаббусларини зудлик билан кўриб чиқишга чақирамиз”, — дейилади петицияда.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё