date
views 264

Филиппиндаги зилзиладан кейин камида 14 та афтершок қайд этилди

Филиппиндаги зилзиладан кейин камида 14 та афтершок қайд этилди

Филиппинда 6,6 магнитудали зилзиладан кейин камида 14 та ер силкиниши қайд этилди. Уларнинг магнитудаси 3 дан 5,6 баллгача бўлган. Бу ҳақда Европа-Ўртаер денгизи сейсмология маркази маълум қилди.

Айрим манбаларга кўра, 2 декабрдан бери содир бўлган зилзилалар оқибатида камида икки киши ҳалок бўлган. Бинолар ёки инфратузилмага етган зарарлар миқдори ҳақида ҳозирча маълумотлар йўқ.

Эслатиб ўтамиз, 2 декабр, шанба куни Филиппинда 7,5 магнитудали зилзила қайд этилди. Шундан сўнг, мамлакат жануби-шарқида, шунингдек, Японияда цунами хавфи эълон қилинди.

Бир кун аввал Чили ва Индонезияда ҳам зилзилалар қайд этилган эди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Филиппиндаги зилзиладан кейин камида 14 та афтершок қайд этилди