date
views 87

Британиядаги аукционда ноёб танга 8,6 минг долларга сотилди

Фото: Google Images

Британия Royal Мint аукционида олтин коллекция тангаси 8,6 минг долларга сотилди. Ноёб тангалар партияси 14 йил олдин 629 дона миқдорида зарб қилинган ва Kew Gardens Қироллик ботаника боғининг 250 йиллигига бағишланган.

Танганинг олд томонида қироллик саройи архитектори Уилям Чемберс лойиҳаси бўйича 1761—1762 йилларда қурилган Буюк Пагода тасвири акс этган, деб ёзади Тhе Daily Mail.

Оғирлиги бир килограммга яқин бўлган “Қироличанинг жониворлари” олтин тангаси аукционда сотилмади. Унинг дастлабки қиймати деярли 112 минг долларни ташкил этди. Унда қиролича Елизавета II ҳақиқий ва афсонавий ҳайвонлар билан ўралган ҳолда тасвирланган.

Аввалроқ Германияда минглаб ўрта аср тангаларидан иборат хазина топилган эди. Кўнгилли археологлар томонидан топилган бошқа артефактлар орасида еттита қилич, заргарлик буюмлари ва сопол идишлар бор эди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Британиядаги аукционда ноёб танга 8,6 минг долларга сотилди