date
views 143

Нетаняху: “Ғазо сектори демилитаризация қилиниши керак”

Фото: Reuters

Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху урушдан кейин Ғазо сектори Исроил армияси назоратида қолиши кераклигини таъкидлади. Бу ҳақда BBC хабар берди.

Нетаняху матбуот анжуманида Ғазо секторини демилитаризация қилиш кераклигини айтди.

Буни таъминлайдиган ягона куч бу Исроил мудофаа кучлари. Бунинг учун ҳеч қандай хорижий куч жавобгар бўла олмайди. Кўзларимни юмиб, бошқа таклифни қабул қилишга тайёр эмасман”, — деди Исроил бош вазири.

Нетаняху урушни тезроқ тугатишга ҳаракат қилаётган Исроилнинг чет эллик дўстларига алоҳида мурожаат қилди.

Урушни тугатиш ва уни тезда тугатишнинг ягона йўли — ҲАМАСга қарши кескин куч ишлатишдир”, — деди у.

Шунингдек, Нетаняху Исроил армияси бу мақсад сари муваффақиятли ҳаракат қилаётгани, хусусан, ҲАМАС батальони командирларининг қарийб ярмини аллақачон ўлдирилганини айтди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Нетаняху: “Ғазо сектори демилитаризация қилиниши керак”