Украинадаги можаро Қрим хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Одессанинг Россия назоратига олиниши билан тугайди. Бу ҳақда АҚШ Қуролли кучларининг собиқ разведкачиси Скотт Риттер "Ask The Inspector" нашрига маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.
“Россия Украина Қуролли кучларини йўқ қилиш учун етарлича қўшинга эга, улар ҳозир шундай қилмоқдалар ва уларни йўқ қилиш орқали улар Украинанинг сиёсий қулашига эришмоқдалар. Ва улар бу мақсад сари боришмоқда. <...> Россия Одесса ёки Қора денгиз соҳиллари хавфсизлигини таъминламасдан ва Украинадан ажратмасдан бу можарога барҳам бера олишига ишонмайман, чунки Киев ва жамоавий Ғарб улардан Қрим ва Севастополга таҳдид қилиш учун фойдаланади”, — дейди эксперт.
Риттер Украинадаги можаро якуний босқичга кираётганини айтди. Украина Қуролли кучлари Ғарб ёрдами тўхтатилаётгани туфайли умидсизлик билан жангларни кучайтириши мумкин.
"Биз бу можаронинг якуний босқичига гувоҳ бўлаяпмиз", — дейди собиқ разведкачи.
Украина МожаросиОдесса ХавфсизлигиАҚШ Қуролли КучлариСкотт РиттерЕвропа СиёсатЖанглар Кучайтириши Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг